Россия Федерациясининг ПАО “КАМАЗ”, “Перессово-рамнй завод” иш берувчилари Термиз архитектура коллежига келиб коллеж битирувчилари ва коллеж қошидаги Қурилиш соҳасига оид мутахассисларни тайёрлаш маркази тингловчилари билан суҳбатлашди.
Суҳбат давомида иш берувчилар томонидан иш ўринлар, талаб этиладиган мутахассисликлар, иш ҳақлари ва ишлаш истагини билдирганларга яратиб бериладиган шарт-шароитлар ҳақида маълумот бериб ўтишди.
Вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармасининг хабар беришича тадбир якунида таклифларга қизиқиш билдирган ҳамда ишлаш истагида бўлган битирувчилар билан иш берувчилар ўртасида тегишли тартибда шартномалар имзоланган.
Термиз архитектура коллежида тахсил олувчиларнинг кўп қисми Термиз тумани ёшларидан иборат.
Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024