Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Россия Федератсиясидаги сафар давомида Ўзбекистон Республикасининг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамкорлигида ҳудудда меҳнат қилаётган 50 га яқин сурхондарёлик билан учрашди.
Вилоят ҳокими уларга мамлакатимизда юз бераётган оламшумул ўзгариш ва янгиланишлар ҳақида атрофлича маълумот берди. Юртдошларимизнинг меҳнат ва яшаш шароитлари билан қизиқиб, муаммо ҳамда таклифларини тинглади.
Уларнинг аксарияти уй-жой, томорқа билан таъминлаш, вилоятга қайтиб боргач, тадбиркорлик билан шуғулланишига кўмаклашиш, маҳаллаларда замонавий болалар ўйингоҳлари барпо этиш каби масалаларни ўртага ташлади. Шу ернинг ўзида 12 та мурожаат ҳал этилди. Ечими вақт талаб этадиган мурожаатлар учун муддат белгиланиб, ижроси қатий назоратга олинди.
Сурхондарёликларнинг Россия давлатига сафари давом этмоқда.
Термиз тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024