Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Марварид” дам олиш масканида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди

Термиз тумани марказида, “Учқизил” кўли бўйида жойлашган сўлим маскан – “Марварид” дам олиш масканида нуроний отахон ва онахонлари, меҳнат фахрийлари ва ёшлари “Уч авлод учрашуви”га жам бўлишди. Тадбирда шунингдек, Олий Мажлис Сенати аъзоси, сенатор Орзуқул Соатов ҳамда туманга раҳбарлик қилган собиқ ҳокимлар иштирок этишди.

Тадбирни очиб бериш учун сўзга чиққан туман ҳокими Шухратжон Уринов энг аввало барчани яқинлашиб келаётган Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами билан табриклаб, ўтган давр давомида юртимизда хусусан, Термиз туманида амалга оширилган кенг қўламли бунёдкорлик ишлари хусусида ўз фикрларини билдирди.

Шундан сўнг, Олий Мажлис Сенати аъзоси, сенатор Орзуқул Соатов сўзга чиқиб йиғилганларга вилоят ҳокими Тўра Боболов табригини етказди ҳамда барчани яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрами билан табриклаб, туман аҳлининг ҳар бир соҳада олиб бораётган ишларига зафар ва омад ёр бўлишига тилакдош эканлиги маълум қилинди.

Тадбирда сўз олган туманнинг нуронийлари ва фаоллари Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида охирги беш йилликда ислоҳотлар шиддат билан авж олаётганлиги, жумладан, валюта бозорининг эркинлаштирилиши, давлат хизматлари тизимининг ривожлантирилиши, тадбиркорлик муҳити яхшиланиши, ёшларни қўллаб-қувватлашнинг янги тизими жорий этилганлиги, Марказий Осиёда яхши қўшничилик муносабатлари ўрнатилганлиги ва бошқа ижобий ўзгаришларни тилга олиб, тинч ва хотиржам ҳаётимиз, фаровон кунларимизга шукроналик келтирдилар.

Тадбирда санъаткорлар жонли ижрода куйланган куй-қўшиқлари иштирокчиларга завқу-шавқ бахш этди.

Якунда нуроний отахон ва онахонларларга, меҳнат фахрийлари ҳамда тадбир меҳмонларига эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир якунида нуронийлар юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлигини тилаб дуода бўлишди.

 

Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 59 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс