Бу борада президент фармони қабул қилинди. Асосий ўзгаришлар:
2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:
амалда бўлган кам таъминланган оилаларга 14 ёшгача болалари учун нафақа ва 2 ёшгача болани парвариш қилиш нафақаси ўрнига ягона болалар нафақаси жорий этилади. Бунда, ушбу нафақани тайинлашда:
болалар ёши меъёри 14 ёшдан 18 ёшгача оширилади;
тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача узайтирилади;
нафақа миқдори оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгиланади;
фарзанди бўлмаган ёки фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланади.
Болалар нафақаси ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўловларининг қуйидаги янги миқдорлари белгиланмоқда:
болалар нафақаси оиланинг:
3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун – 250 000 сўм (+56 000 сўм);
3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун – 325 000 сўм (+131 000 сўм);
иккинчи фарзанди учун қўшимча – 150 000 сўм (+186 000 сўм);
учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун – 100 000 сўмдан (амалдаги 190 минг сўмдан 290 минг сўмгача кўп);
моддий ёрдамнинг миқдори – 380 000 сўм.
2022 йил 1 январдан бошлаб Минимал истеъмол харажат миқдорларидан камбағаллик мезони ҳамда кам таъминланган деб эътироф этишда жон бошига бир ойлик даромад мезони сифатида фойдаланилади.
Давлат статистика қўмитаси 2022 йилдан бошлаб инфляция даражасидан келиб чиқиб Минимал истеъмол харажат миқдорларини ҳар йили 20 январга қадар эълон қилиб боради.
Минимал истеъмол харажатлари қийматини ҳисоблашнинг халқаро стандартларга ва аниқ мезонларга асосланган ҳамда шаффоф тартиби ишлаб чиқилиб, Ҳукумат қарори билан тасдиқланади.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024