Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманининг Гулбаҳор маҳалласида кўчма енгил конструкцияли “Гўзаллик салони” иш бошлади

Жорий йилнинг 26 февраль куни Президентимиз раислигида  хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселетор йиғилишида мамслакатимизда мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтариш, самарадорлигини ошириш юзасидан қатор топшириқ ва вазифалар белгилаб берилган эди.  

Ана шу вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида истиқомат қилаётган аёллар учун замонавий, барча қулайликларга эга, енгил конструкцияли кўчма гўзаллик салонлари етказиб берилмоқда. Бугун туман марказидан 60 км узоқлиқда, Тожикистон давлати билан чагарадош ҳудудида жойлашган Гулбаҳор маҳалласида ана шундай кўчма гўзаллик салони иш фаолиятини бошлади.

Очилиш маросимида Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси ўринбосари Қ.Боболов, вилоят Махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари З.Хидирова, туман ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ў.Маҳмудова ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.

Кўчма гўзаллик салонининг очилиши маросимида сўз олган Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси ўринбосари Қ.Боболов ва бошқалар томонидан кейинги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва нуфузини ошириш, гендер тенглигини таъминлаш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди.  

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан томонидан топширилган кўчма гўзаллик салони зарур барча жиҳозлар билан таъминланган бўлиб, қишлоқ аёлларига хизмат кўрсатади.  

Ушбу масканнинг ишга тушиши билан Гулбаҳор маҳалласидан “Аёллар дафтари”га киритилган 1 нафар, “Ёшлар дафтари”га киритилган 2 нафар, жами 3 нафар хотин-қиз доимий иш ўрнига эга бўлди.

Термиз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 53 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс