Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Тўра Боболов Термиз туманининг қўшни Афғонистон билан чегарадош маҳаллаларида бўлди

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Термиз туманининг қўшни Афғонистон давлати билан чегарадош "Орол" ва "Айритом" маҳаллаларида бўлиб, оқсоқоллар ва меҳнат фахрийлари билан суҳбатлашди.

Учрашувда вилоят раҳбари қўшни давлатда юзага келган ҳарбий-сиёсий вазият ҳақида атрофлича маълумот бериб, мамлакатимизнинг Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш кучайтирилган тартибда олиб борилаётгани, Термизда хавфсизлик идоралари раҳбарлари ва давлат ҳокимияти органлари вакилларидан иборат тезкор штаб фаолияти йўлга қўйилиб, қуруқлик ва сувда сарҳадларимизни қўриқлаш учун барча зарур хавфсизлик чоралари кўрилгани ҳақида маълум қилди.

-Ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ. "Термиз-Ҳайратон" кўприги ҳудудида вазият барқарор, - деди Т.Боболов.- Кўприкнинг Афғонистон қисмида тўпланган Афғонистон фуқароларининг асосий қисми кўприкни ва унга туташ ҳудудни мустақил равишда тарк этди. Бунга фаол сиёсий ва дипломатик саъй-ҳаракатлар, шунингдек, олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида эришилди.

Учрашувлар якунида вилоят ҳокими чегара ҳудудларда яшаётган аҳолининг турмуш тарзи билан танишиб, уларнинг таклиф ва тавсияларини тинглади.



Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 37 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс