Вилоят ҳокими Тўра Боболов Термиз туманининг Тожикистон ва Афғонистон давлатлари билан чегара ҳудудида жойлашган Гулбаҳор маҳалласида маҳалла фаоллари, оқсоқоллар ва меҳнат фахрийлари билан суҳбатлашди.
Суҳбат давомида қўшни Афғонистон давлатида юзага келган ҳарбий-сиёсий вазият ҳақида тўхталиб, "Термиз-Ҳайратон" кўприги ҳудудида вазият барқарор эканлигини, мамлакатимизнинг Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш кучайтирилган тартибда олиб борилаётгани, Термизда хавфсизлик идоралари раҳбарлари ва давлат ҳокимияти органлари вакилларидан иборат тезкор штаб фаолияти йўлга қўйилиб, қуруқлик ва сувда сарҳадларимизни қўриқлаш учун барча зарур хавфсизлик чоралари кўрилгани ҳақида маълум қилди.
Хавотир ва ваҳимага ҳеч қандай ўрин йўқ. Қўшни Афғонистон давлати билан чегарадаги вазият барқарор ва назорат остида – деди Тўра Боболов.
Учрашувлар якунида вилоят ҳокими гулбаҳорликлар турмуш тарзи билан танишиб, уларнинг таклиф ва тавсияларини тинглади.
Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024