Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Олий тоифа олган ўқитувчиларга сертификатлар топширилди

Термиз тумани халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларининг Олий тоифа олган педагог ходимлларига тоифа сертификатларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Сурхондарё вилоят халқ таълими бошқармаси таълим сифати мониторинг бўлими мутахасислари Х.Мирзаев, Б.Бойматов ҳамда Термиз туман халқ таълими бўлими раҳбар-ходимлари иштирок этишди. 2021 йил педагог кадрлар аттестацияси якунига кўра олий малака тоифасига эга бўлган педагогларнинг барчасига сертификатлар тантанали топширилди.

Тадбирда туманда кўп йиллардан бери меҳнат фаолиятини олиб бораётган халқ таълими аълочиси, туман халқ таълими бўлими методисти Б.Хонов сўзга чиқиб, барча олий тоифа сертификатига эга бўлган ўқитувчиларни табриклади ва келгусида ёш авлодга таълим-тарбия беришда чарчамаслигини, бундан кейин ҳам юқори унвонларни  эга бўлиб, ишларига омад ва зафарлар тилади.

 

Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс