2001 йил “Сариосиё” воқеаларига бу йил 20 йил тўлди. Термиз туманининг мард ва ботир ўғлони Муҳиддин Эштемиров бундан 20 йил олдин сариосиё тоғларида террорчиларга қарши курашда Ватан сархадларини ҳимоя қилиб, юртимиз тинчлиги, бугунги ёруғ кунларимиз учун жон фидо қилди.
Мард ўғлонларини Ватан унутмайди. Бугун бир гуруҳ вилоят ва туман раҳбарлари, нуронийлар ва ёшлар Ватан қаҳрамони Муҳиддин Эштемиров яшаган манзилга боришиб, онаси ва яқинларининг ҳолидан хабар олишди. Тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзоси Орзуқул Соатов, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўмондони ўринбосари, вилоят мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи И.Қамбаров, туман ҳокимининг ўринбосари С.Нуриев, фахрийлар, ташкилотва идоралар раҳбарлари ҳамда ёшлар иштирок этишди.
Қаҳрамон ўғлонни дунёга келтириб, Ватаннинг содиқ фарзанди этиб тарбиялаган она билан Муҳиддин Эштемировнинг ёшлиги, ҳаёт йўли ҳақида суҳбат қилинди ва хотирланди ва ўтганлар ҳаққига дуолар қилинди.
Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024