Термиз туманида жойлашган Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази ва Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалида Термиз шаҳри, Термиз ва Ангор туманларининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларида маҳалла тизими ходимларининг вазифалари” мавзусида ўқув семинарлари ташил этилди.
Ўқув семинарида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва вилоят бошқармасининг масъул ходимлари модираторлик қилишди.
Ўқув семинари давомида маҳалла тизими ходимларининг сайловга оид қонунчилик ва сайлов жараёнида вужудга келадиган турли масалалар тўғрисидаги билим ва кўникмалари оширилди.
Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024