Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Сайлов – 2021. Участка сайлов комиссиялари раис, ўринбосар ва котиблигига номзодлар учун семинар тренинглар бўлиб ўтмоқда

Жорий йил 24 октябрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш мақсадида сайлов жараёни иштирокчиларини сайлов қонунчилиги бўйича ўқитишни ташкил этиш учун жорий йил 16 августдан 12 сентябргача УСК раиси, раис ўринбосари ва котибларини интерактив усулларда сайлов қонунчилиги бўйича ўқитиш ишлари амалга оширилмоқда.

Навбатдаги семинар тренинглар Термиз туманида жойлашган Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалида давом этмоқда. Ушбу ўқувлар 4 та поғонада ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда 3-поғонаси бўлиб ўтмоқда.

Интерактив дарслар кўринишида олиб борилаётган семинар тренинглар якуни бўйича ҳар бир тингловчи махсус таълим платформасида онлайн тарзда тест синовларини топширадилар.

 

Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс