Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!

Термиз тумани марказида, “Учқизил” кўли бўйича жойлашган сўлим “Марварид” дам олиш масканида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партияси вилоят кенгаши томонидан мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Б.Мардаев ва Ф.Саматов, Термиз давлат университети ректори А.Мараҳимов, ЎзЛиДеП Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси Алишер Рўзиев, Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази директори О.Рўзиев, Термиз туман ҳокимининг ўринбосари С.Нуриев ҳамда партия фаоллари, депутатлар, халқимиз суйган маданият ва санъат соҳаси вакиллари, таниқли спортчилар, тадбиркор ва фермерлар иштирок этди.

Тадбирда Б.Мардаев, Ф.Саматов, А.Марағимов Алишер Рўзиев ҳамда бошқа фаоллар, депутатлари сўзга чиқиб, истиқлол йилларида, айниқса сўнгги беш йилда халқимиз ҳаёти ва юрт тараққиётини мутлақо янги босқичга олиб чиққан ислоҳотларнининг мазмун-моҳияти, “Одамлар давлат идоралари учун эмас, давлат идоралари одамлар учун ишлаши зарур!” деган ғояда бутун мазмуни ўз аксини топган кенг кўламли янгиланишлар натижалари ҳақида сўз юритишди. Ушбу жараёнларда мамлакатнинг етакчи сиёсий кучи бўлмиш Тадбирклорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-деомкратик партиясининг ҳам иштироки борлиги таъкидланди.

Тадбирда туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига завқу шавқ бахш этди.



 

Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 39 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс