Термиз тумани “Бунёдкор” маҳалласида жойлашган “Ёшлар меҳнат гузарида” Халқ демократик партияси туман кенгаши томонидан мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” ғояси остида “Ватаним - фахрим” шиорида маънавий-маърифий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Унда Халқ демократик партияси вилоят кенгаши бўлим бошлиғи Ф.Болтаева, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Х.Алламуродов, партиянинг туман кенгаши раиси Т.Зоиров ҳамда партия фаоллари, депутатлар, халқимиз суйган маданият ва санъат соҳаси вакиллари, ўқитувчи ва мураббийлар, ёшлар иштирок этди.
Тадбирда Ф.Болтаева, Т.Зоиров ҳамда депутатлар сўзга чиқиб, истиқлол йилларида, айниқса сўнгги беш йилда халқимиз ҳаёти ва юрт тараққиётини мутлақо янги босқичга олиб чиққан ислоҳотларнининг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритишди. Ушбу жараёнларда Халқ демократик партиясининг роли ҳақида ҳам тўхтатилиб ўтдилар.
Тадбир давомида фаол иштирок этганларга китоб ва эсдалик совғалари топширилди. Санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар иштирокчиларнинг ўйин-кулгуларига уланиб кетди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024