Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
ТЕРМИЗ ТУМАНИДА МУСТАҚИЛЛИГИМИЗНИНГ ЎТТИЗ ЙИЛЛИГИ БАЙРАМ ТАНТАНАЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

“Марварид” дам олиш масканида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги тантаналарига бағишланган концерт дастури бўлиб ўтди. Байрам тадбирини туман ҳокими Шухратжон Уринов очиб берди ва туман аҳлини мустақиллигимизнинг ўттиз йиллиги шодиёналари билан табриклади.

Концерт дастурини Тошкент шаҳридан ташриф буюрган элимиз суйган санъаткорлар Ахрор Қўшматов олиб борди ва эстрада хонандаси Бахриддин Зухриддинов ўзининг куй-қўшиқлари билан иштирок этди. Шунингдек концерт дастурида вилоят ва туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан Ватанни мадх этувчи куй-қўшиқлар ижро этилди.

Санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларининг ўйин-кулгуларига уланиб кетди.

Туманда байрам тантаналари маҳаллаларда давом этмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс