Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманидаги Муҳиддин Эштемиров маҳалла фуқаролар йиғинининг замонавий кўринишда, шаҳарсозлик андозаларига мос равишда барпо этилган янги биносининг фойдаланишга топширилгани мустақиллигимиз ўттиз йиллигига ажойиб байрам туҳфаси бўлди.

Шу муносабат билан ўтказилган тарбирда туман ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ўғилой Махмудова, нуронийлар, меҳнат фахрийлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўғилой Махмудова ва бошқалар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасида ва мустақиллик шарофати билан маҳалла тизимига берилаётган эътибор, ушбу тизимда фаолият олиб бораётган мутасаддилар, фуқаролар учун яратилаётган шарт-шароитлар ва шу ўринда уларнинг ҳам зиммасига юклатилаётган масъулият хусусида алоҳида тўхталди.

Шундан сўнг бино очилиши учун нуроний отахонлар иштирокида рамзий боғич қирқилиб, тадбир иштирокчилари бино ичкарисига таклиф этилди. Бу масканда маҳалла аҳолиси ва ушбу маҳалла биносида фаолият кўрсатувчилар учун барча қулайликлар яратилган.

 

Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 49 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс