Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Бугун Халқ депутатлари Термиз туман Кенгашининг ўттиз иккинчи сессияси ўтказилди

Сессияда туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ташкилотлари, муассасалар, корхоналар раҳбарлари, фуқаролар йиғини раислари, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, сиёсий партиялар, участка сайлов комиссияларига номзодлар ва кун тартибига алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда 9-Сурхондарё сайлов округи аъзоси О.Бердимурадова иштирок этди. Сессияни Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Ш.Уринов олиб борди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича жами 32 та участкаларнинг 28 таси аъзолигига (4 таси ҳарбий қисмларда) номзодларни тавсия этиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масалада, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 28 та участкада сайлов ўтказувчи комиссияси - раиси, раис ўринбосари, котиби ва аъзолигига 310 нафар номзодлар тавсия этилди.

Ҳар бир участка сайлов комиссиясига тавсия этилган номзодлар бирма-бир муҳокама қилиниб, сессия иштирокчилари ва тегишли мутасаддиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Шунингдек, сессия кун тартибида бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 57 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс