Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Очиқ бюджет порталида овоз бериш жараёнлари якунланиб, энг кўп овоз олган таклифлар эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таьминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан жорий йил 13 августдан 2 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг openbudget.uz расмий веб сайти орқали мавжуд маҳаллий муаммоларни бартараф этиш мақсадида Термиз туманида истиқомат қилувчилар учун аҳамиятга эга бўлган жами 60 та таклифларга овоз берилди.

Ушбу таклифларни молиялаштириш учун яратилган ташаббусли бюджет жамғармасига маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 1433.0 млн сўм ажратилди.

Овоз бериш якунларига кўра энг кўп овоз тўплаган 7 та таклиф ташаббускорлари ғолиб деб топилди:

1-ўрин: Термиз туманидаги Халқ таълими бўлимига қарашли мактабларнинг иситиш тизимини куз-қиш мавсумига тайёрлаш таклифи (200 млн сўм) - 436 та овоз;

2-ўрин: Термиз туман Учқизил маҳалла фуқаролар йиғини биносини жорий таъмирлаш таклифи (220.0 млн сўм) - 390 та овоз;

3-ўрин: Термиз туман Учқизил МФЙдаги оқова сув насосларини жорий таъмирлаш таклифи (127.0 млн сўм) - 328 та овоз;

4-ўрин: Термиз туман 3-сонли мактабни дераза ромларини замонавий стандартларга мослаб таъмирлаш таклифи (300.0 млн сўм) - 310 та овоз;

5-ўрин: Термиз туман халқ таълими бўлимига қарашли 15-сонли мактабни дераза ромларини жорий таъмирлаш таклифи (300.0 млн сўм) - 266 та овоз;

6-ўрин: Термиз туман Айритом МФЙда жойлашган 11-сонли боғчани атрофлари ва бинони таъмирлаш таклифи (220.0 млн сўм) - 249 та овоз;

7-ўрин: Термиз туман халқ таълими бўлимига қарашли 29-сонли мактабнинг ҳожатхонасини таъмирлаш таклифи (70.0 млн сўм) - 152 та овоз тўплади.

 

Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 34 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс