Россиянинг Қозон шаҳрида илк маротаба бўлиб ўтаётган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) ўйинларида юртимиз вакиллари муносиб иштирок этишмоқда.
Қувонарлиси Ўзбекистон делегацияси таркибида Термиз туманининг 7 нафар спортчиси иштирок этмоқда.
Куни-кеча ўтказилган самбо бўйича мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Термиз туманилик икки нафар спортчиларимиз Ўзбекистон делегацияси ҳисобига кумуш ва бронза медалларни қўшиб қўйишди.
Кумуш:
-54 кг: Шохида Хонтўраева
Тренер: Пирлиев Ўткир
Бронза:
-65 кг: Шоҳиста Амирова
Тренер: Исматуллаев Шерзод
Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024