Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, шунингдек, агар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида битта номзод иштирок этган бўлса ва у зарур миқдорда овоз тўплай олмаган бўлса, Марказий сайлов комиссияси такрорий сайлов тайинлайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг такрорий сайлови ҳам ушбу Кодексда асосий сайловни ўтказиш учун белгиланган айни тартибда ва айни шартларга риоя этган ҳолда ўтказилади.
Бунда округ ва участка сайлов комиссиялари фаолиятида сайлов тўғрисидаги қонунчилик бузилиши аниқланган тақдирда, Марказий сайлов комиссияси сайлов янги таркибдаги округ ва участка сайлов комиссиялари томонидан ўтказилиши зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Овоз бериш асосий сайловни ўтказиш учун тузилган ўша сайлов участкаларида ва сайловчиларнинг ўша рўйхатлари бўйича ўтказилади.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024