Бугун Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ишчи гуруҳ аъзолари “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида Термиз туманининг “Янги ер” маҳалла фуқаролар йиғинида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Кейинги кунларда Термиз туман ҳокимлиги ва масъул ташкилотлар томонидан маҳалла ҳудудида:
- 3,5 км ички йўлларга асфальт ётқизилди;
- 20 км ички йўллар шағаллаштирилди;
- пиёдалар юриши учун 2 км пиёдалар йўлаклари қурилди;
- 15 та тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди;
- 1 та спорт майдончаси барпо этилди;
- 72 та якка тартибдаги уй жойларда қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилди;
- 1 та автобекат қуриш ишлари бошланди.
Маҳаллада ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари давом этмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024