Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Сайлов – 2021. Термиз туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари учун вазирлик томонидан ўқув семинар ташкил этилди

Бугун Термиз туманидаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази мажлислар залида “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларида маҳалла тизими ходимларининг вазифалари”га бағишланган ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган ўқув-семинарда вазирлик бошқарма бошлиғининг ўринбосари Б.Хўшбоқов, вилоят бошқармаси вакили А.Холиқов, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда тумандаги МФЙлар ходимлари иштирок этди.

Ўқув-семинари давомида миллий сайлов қонунчилиги, сайловни ташкил этиш ва уни ўтказишда тизим ходимларининг тутган ўрни, участка сайлов комиссиялари таркибидаги соҳа ходимларининг вазифалари ҳамда аҳоли ўртасида сайлов қонунчилиги тарғиботини ошириш юзасидан вазирлик масъули томонидан атрофлича тушунтиришлар берилди.

Савол-жавобларга бой ўтган тадбирда тизим ходимлари бу борада яна бир бор ўз билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаб олишди.

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 37 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс