Жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Термиз туманида 32 та (4 таси ҳарбий қисмларда) сайлов участкалари ташкил этилган.
Бугун Участка сайлов комиссияларининг (УСК) барча аъзолари учун икки кунлик ўқув-амалий машғулотлар бошланди. Ўқув-амалий машғулотлар ҳар бир сайлов учасаткасининг ўзида ташкил этилган бўлиб, машғулотлар уч поғонада ўқитилган раис, раис ўринбосари ва котиблар томонидан олиб борилмоқда.
Ўқув-амалий машғулотлар интерактив усулларда олиб борилиб, УСК аъзоларининг сайлов қонунчилиги бўйича билим ва кўникмаларини мустаҳакамлаш мақсадида ташкил этилган.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024