Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
ДЕПУТАТ САЙЁР ҚАБУЛИ

Куни-кеча Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Сурхондарё вилоят кенгаши ҳамда партиядан сайланган Халқ депутатлари вилоят, туман кенгаши депутатлари иштирокида Термиз туманидаги 16-сонли мактаб ҳовлисида “Сайёр қабул” ўтказилди.

Сайёр қабулда 16-Янгиариқ сайлов округида жойлашган 9 та маҳалла фуқаролари мурожаатига тумандаги мутасадди ташкилот раҳбарлари, масъул ҳодимлари муаммоларга ечим излашди.

50 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди ва шу куннинг ўзида 20 га яқин мурожаат ҳал қилинди. Ижроси муддат талаб қиладиган мурожаатлар тегишли ташкилотларга депутатлик сўровини юбориш орқали назоратга олиниши билдирилди.

Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Эшбоев Абдулҳаким Тўлаганович аҳоли билан мулоқот қилар экан, халқимизга ишонч билан “барча масалаларни ҳал қилса бўлади, қиламиз ҳам, фақат вақт керак” дея таъкидлади. Сўзининг исботи сифатида сайёр қабулдан сўнг олис “Гулбаҳор”, “Қорахон” ҳамда “Истиқлол” маҳаллаларида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга мухтож, сайёр қабулда мурожаат қилган хонадонларга ташриф буюрди ва оғир ётган беморлар учун дори-дармон ҳамда шифохонада даволаниши учун кўрсатма берди.

 

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 50 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс