Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси билан юртимизда 18 сентябрь – “Бутунжаҳон тозалик куни” муносабати билан эълон қилинган акцияда Термиз тумани аҳли ва ёшлари ҳам фаол иштирок этишди.
Бугун эрта тонгдан маҳаллаларда ҳашарлар ташкил этилиб, кўнгилли аҳоли вакиллари ҳамда ёшлар ўз яшаш ҳудудларида хонадонлар, кўчалар ва боғларда, йўллар ёқаларида тозалик ишларини олиб боришди.
Акция доирасидаги тадбирлар туманнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024