Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ўтказиб келинадиган “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” танловининг республика босқичида Термиз тумани вакиллари ҳам муносиб иштирок этишди. Қувонарлиси Термиз тумани 1-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Хосият Рахимова танловда фахрли 2-ўринни қўлга киритди.
Тошкент шаҳрида ўтказилган тақдирлаш маросими Хосият Рахимова Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазиридан 2-ўринни қўлга киритганлиги тўғрисида диплом, 7 миллион сўм пул мукофоти ҳамда имтиҳонсиз Олий таълим муассасасига ўқишга кириш имтиёзини берувчи сертификатни қабул қилиб олди.
Туман ҳокимлиги Хосият Рахимова ва туман Мактабгача таълим бўлимини эришилган ушбу натижа билан муборакбод этади.
Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024