Жорий йил 24 октябр куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Термиз туманида 32 та (4 таси ҳарбий қисмларда) сайлов участкалари ташкил этилган.
Тумандаги 28 та сайлов участкаларида участка сайлов комиссиялари аъзолари сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича календар-режа асосида ишларни олиб боришмоқда. Ҳозир участка сайлов комиссиялари томонидан сайловчилар рўйхатларини шакллантириш ва аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024