Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Қадрли сурхондарёликлар!

Миллий гвардия ҳузурида Қорабайир отлари маҳорат мактабининг ташкил этилиши муносабати билан бугун, 2 октябр куни соат 15:00 да Термиз туманидаги Отчопар майдонида тантанали тадбир бўлиб ўтади.

Тадбир доирасида Сурхондарё вилояти ҳокими соврини учун воҳамизнинг барча туманларидан, қўшни вилоятлардан келган чавандоз-полвонлар иштирокида улоқ-кўпкари мусобақаси ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Қорабайир отлари маҳорат мактаби Президентимизнинг 2021 йил 5 августдаги “Сурхондарё вилоятида қорабайир зотли отларни етиштириш ва оммалаштириш ҳамда от спорти турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил этилмоқда.

Қарорда Термиз тумани, Янгиобод маҳалласи ҳудудидаги 64,6 га ер майдонини бино ва иншоотлари билан Миллий гвардия балансига ўтказиш, бу ерда Қорабайир отлари маҳорат мактабини жойлаштириш, мактаб фаолиятини 2021 йил 1 октябрдан бошлаб тўлиқ йўлга қўйиш белгиланган.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 49 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс