Сайлов – 2021. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда ўтказиш жараёнларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кузатувчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари мавзусида семинар ўтказилди
Бугун Термиз туманидаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази мажлислар залида “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда ўтказиш жараёнларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кузатувчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари”га бағишланган ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган ўқув-семинарда вазирлик бошқарма бошлиғининг ўринбосари Б.Хўшбоқов, вилоят бошқармаси, туман бўлими ҳамда тумандаги маҳаллалар ходимлари иштирок этди.
Семинар давомида маҳалла ходимларига кузатувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди.
Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024