Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Сайлов-2021. Термиз туманидаги сайлов участкаларида олиб борилаётган ишлар ҳақида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Термиз туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 32 та (4 таси ҳарбий қисмларда) участка сайлов комиссиялари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, сайловга тайёргарлик кўриш жараёнлари қизғин олиб борилмоқда.

Бугун ҳар бир сектордан биттадан сайлов участкасида “Жорий йилда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик бўйича туманда амалга оширилаётган ишлар” мавзусида матбуот анжуманлари ўтказилди. Унда сайлов участкалари аъзолари, фаоллар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Матбуот анжуманлари доирасида туманда сайловга тайёргарлик жараёнлари, сайлов учтасткаларининг жиҳозланиши ва сайловчилар рўйхатларини шакллантириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида ахборот берилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 16 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс