Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан юртимизда ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтасида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилади.
“Кексалар ҳафталиги” доирасида нуроний отахон ва онахонлар учун турли маданий-маърифий тадбирлар, саёҳатлар ва турли спорт мусобақалари ўтказиш анънага айланган. Термиз туманида ҳам ҳафталик доирасидаги тадбирлар кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.
Бугун туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ташаббуси билан туман ҳокимлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар кўмагида нуронийлар учун диққатга сазовор қадамжо ва зиёратгоҳларга саёҳатлар ташкил этилди.
Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024