Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
11 октябр – Халқаро қизлар куни

БМТ Бош Ассамблеясининг 2011 йил 19 декабрдаги резолюсиясига асосан, 11 октябр  “Халқаро қизлар куни” деб эълон қилинган.

БМТга аъзо давлатлар, халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамиятининг турли тузилмаларига ушбу кунни кенг миқёсда нишонлаш, шунингдек бутун дунёда қизларнинг ҳаёт тарзи, яшаш шароитлари, ҳуқуқ ва эркинликлари билан боғлиқ ҳолатларни ўрганиш тавсия этилади.

БМТ маълумотларига кўра, дунёда 15–19 ёш оралиғидаги ҳар тўрт нафар қиздан бири ишлаш, ўқиш ва касбий тайёргарлик имкониятига эга эмас.

Сана муносабати билан Термиз туманидаги таълим муассасалари, маҳалла йиғинлари? Корхона ва ташкилотларда турли тадбирлар ташкил этилмоқда. Унда қизларнинг ўз билим ва иқтидорларинин намойиш этишлари учун турли танловлар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

Тадбирлар кун давомида ўтказиб борилади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс