Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Яна бир мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини бошлади

Термиз туманида бугунги кунда 75 та мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритади. Шундан 17 та давлат, 1 та нодавлат, 7 та давлат-хусусий шериклик ва 50 та нодавлат оилавий мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этади.

Бугун туманнинг “Қаҳрамон” маҳалласида “Камалак” номли 51-сонли нодавлат оилавий мактабгача таълим ташкилоти очилиш тадбири бўлиб ўтди. Туманда мактабгача таълим ташкилотлари сони 1 тага кўпайиб, жами 76 тага, нодавлат оилавий мактабгача таълим ташкилотлари сони эса 51 тага етди. Янгидан фаолиятини бошлаган мактабгача таълим ташкилоти 24 нафар болаларни ўз бағрига қамраб олди.

Туманда 3-7 ёшдаги болалар сони 7159 нафарни ташкил этади. Шундан янгидан ташкил этилаётган мактабгача таълим ташкилотлари ҳисобига уларнинг 74,4 фоизи мактабгача таълим билан қамраб олинган. Термиз тумани болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси бўйича вилоятда энг олдинги қаторларда бормоқда.

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 10 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс