Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз тумани билимдонлари вилоят биринчилигини қўлга киритишди

Куни кеча вилоят Халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида “Тафаккур синовлари” интеллектуал ўйинлари “Вазирлик кубоги” республика турнирининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда вилоятнинг шаҳар ва туманларидан 15 та жамоа ўзаро интеллектуал майдонда беллашишди. Термиз тумани номидан иштирок этган 1-сонли умумтаълим мактабининг “Эверест” жамоаси муросасиз бахслардан сўнг фахрли биринчи ўринни қўлга киритиб, турнирнинг республика босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритишди.

Ғолибларга турнир ташкилотчилари томонидан диплом ва совғалар топширилди.

Термиз туман ҳокимлиги билимдон ўқувчиларни, уларнинг ота-оналари ҳамда устозларини эришилган натижа билан муборакбод этади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс