Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
МУРОЖААТ ВА ИЖРО

Жорий йил 13 октябрь куни ижтимоий тармоқларда “Бунёдкор” маҳалласидан ичимлик суви, ички йўл ҳамда электр энергия билан боғлиқ мурожаат эълон қилинган эди ва мазкур мурожаат туман ҳокимлиги томонидан ўрганилиб, муаммоларни бартараф этиш бўйича расмий муносабат берилганди.

Ушбу расмий муносабатда ичимлик суви тармоғида улаш ва монтаж ишлари олиб борилаётганлиги ҳамда бир ҳафта муддатда ишлар якунига етказилиши маълум қилинганди.

Куни-кеча “Бунёдкор” маҳалласида ичимлик суви тармоғини тортиш ишларини олиб борган бош пудратчи “Сувоқова бунёдкори” ШК томонидан ишлар якунига етказилиб, ичимлик суви тармоғига уланмаган кўчаларга сув етказиб бериш бошланди. Маҳаллий аҳоли хонадонларига сув етиб келганлигидан хурсанд.

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 53 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс