Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Аёллар дафтари”га киритилган аёллар бандлигини таъминлаш мақсадида маиший техникалар етказиб берилмоқда

Термиз туманида “Аёллар дафтари”нинг иккинчи босқичида 1044 нафар хотин-қизлар платформага киритилган бўлиб, уларнинг 139 таси ишсиз хотин-қизлар ҳисобланади. Бугунги кунга қадар 69 нафар хотин-қизларга имтиёзли кредит олишга кўмаклашилди, 17 нафар ишсиз аёллар доимий иш билан таъминланди ҳамда 9 тоифа бўйича амалий ишлар давом этмоқда.

“Аёллар дафтари”га киритилган аёллар муаммоларини ҳал этиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ўзини-ўзи банд қилишлари учун 96 та маиший техникалар билан таъминлаш режалаштирилган бўлиб, куни-кеча шундан 19 та маиший техника аёлларга етказиб берилди.

Туманда секторлар кесимида маиший техникаларни етказиб бериш ва аёллар бандлигини таъминлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 49 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс