Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг “Xushnudbek.uz” телеграм каналида жорий йил 27 октябрь куни эълон қилинган “Вақт машинаси ихтиро қилган ҳокимлар” сарлавҳаси остидаги танқидий постнинг тегишли қисми Термиз туман ҳокимлиги томонидан ўрганиб чиқилиб, қуйидагилар маълум қилинади:

Ҳақиқатдан ҳам, ушбу хабарда келтирилганидек, Термиз тумани ҳокимининг сессия чақириш тўғрисидаги қарори 21 октябрь кунига белгиланган бўлсада, ушбу қарор 25 октябрь куни қабул қилинган.

Ушбу ҳолат бўйича ўрганиш ўтказилганда тайёрланган қарор лойиҳаси кечиктириб электрон дастурга киритилганлиги аниқланди.

Маълум бўлишича ишга янги қабул қилинган ходим томонидан масъулиятсизликка йўл қўйилиб, қарор лойиҳаси раҳбарга имзолаш учун кеч киритилган. Аслида туман Кенгаши сессияси 21 октябрда қонуний тарзда ўтказилган ва кун тартибидаги масалалар амалдаги қонунлар асосида тўлиқ кўриб чиқилган.

Юқоридаги ҳолатга йўл қўйган масъул ходимга нисбатан амалдаги қонунлар асосида чора кўрилиши таъминланиб, келгусида бу каби ҳолатларни олдини олиш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилганлигини маълум қиламиз.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 52 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс