Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ташкил этилади

Президентнинг 2021 йил 28 октябрдаги қарорига асосан Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали негизида Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ташкил этилади.

Тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб ҳудудларни ихтисослаштириш, экспортбоп ва даромадбоп қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришни ташкил этиш, қишлоқ хўжалигида инновацион ресурстежамкор технологияларни ҳамда рақамлаштирилган агротехнологияларни жорий қилиш бўйича замонавий билимларга эга бўлган кадрлар тайёрлаш институтнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланган.

Институтда 1 та янги бакалавриат таълим йўналиши ҳамда 8 та магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади. ТДАУ Термиз филиалининг барча талабалари Институтнинг мос таълим йўналишлари ва мутахассисликларига ўтказилади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс