Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманидаги таълим муассасаларига медиа-тур ташкил этилди

Термиз туманида 29 та умумтаълим мактаби, 76 та мактабгача таълим ташкилотлари, Баркамол авлод болалар мактаби, Болалар мусиқа ва санъат мактаби, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали, Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази ҳамда Термиз туман касб-ҳунар мактаби каби таълим муассасалари фаолият юритади.

Термиз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати октябрь ойига мўлжалланган медиа-режасига мувофиқ тумандаги таълим муассасаларига медиа-тур ташкил этилди. Медиа-тур давомида янгидан фаолиятини бошлаган таълим муассасалари фаолияти билан яқиндан танишилди.

Туманда болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш даражаси 74,4 фоизни ташкил этади. 2021 йилда туманда 3 та умумтаълим мактаблари қурилиши белгиланган бўлиб, ҳзирги кунда 1 та 330 ўринли мактаб биноси фойдаланишга топшириш арафасида бўлиб, 2 та умумтаълим мактаблари биноларини қуриш ишлари давом эттирилмоқда.

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс