Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Шавкат Мирзиёев: Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак.

Кейинги йилларда чин маънода халқ давлат идораларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиб келмоқда. Бунга фуқаролар мурожаатларини тинглаш, уларга ечим излаш мақсадида раҳбарларнинг томонидан маҳаллаларда ўтказилаётган сайёр қабулларни келтириш мумкин.

Бугун ана шундай сайёр қабулларнинг навбатдагиси Термиз туманидаги “Бунёдкор” маҳалласида ташкил этилди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Ф.Таиров ва Термиз туман ҳокими Ш.Уринов томонидан ўтказилган сайёр қабулда туман секторлар раҳбарлари, туман Халқ қабулхонаси ҳамда тумандаги ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари иштирокида фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Сайёр қабулда иштирок этган фуқароларнинг 25 нафари томонидан қилинган 32 та мурожаат тингланди, уларнинг 7 таси жойида ижобий ҳал этилди. 12 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилди ва ижроси муддат талаб қиладиган 13 та мурожаат масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 20 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс