Термиз туман статистика бўлимининг 2021 йил январ-сентябр ойлари учун мўлжалланган ҳисоботида асосий иқтисодий кўрсаткичлар натижалари ҳақида маълумот берилди.
Унга кўра жорий йил 9 ойлик якунларига кўра туманда 212,7 млрд со'млик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 109,6 фоиз ўсиш қайд қилинган. Вилоят бўйича саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг 4,5 фоизи Термиз тумани ҳиссасига то'г'ри келади.
Термиз туманида 2021 йилнинг 1 октябр ҳолатига фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари 295 тани, иқтисдий фаолият турлари бўйича тумандаги жами корхоналарнинг 13,2 фоизини ташкил этмоқда.
Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024