Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йил 2 ноябрь куни Diyor24.uz | Сурхондарё телеграм каналида “Солиобод”нинг “обод” кўчаси” сарлавҳаси остида эълон қилинган мурожаат юзасидан Термиз туман ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади:

Мазкур мурожаат туман ҳокимининг ўринбосари Ш.Рахмонқулов ва 4-сектор раҳбари Э.Жўрақулов ҳамда масъуллар томонидан жойига борган ҳолда ўрганиб чиқилди. “Солиобод” маҳалласида жами 27 км ички йўллар мавжуд бўлиб, шундан 4,7 км асфальт, 12 км тошланган ва 10,3 км тупроқ йўллардан иборат.

Мурожаатда кўрсатилган ички йўл “Солиобод” маҳалласининг Солиобод кўчасидаги “Термиз” канали ёқасида жойлашган бўлиб, ушбу ички йўл 750 метрни ташкил этади ва йўл тўлиқ тошланиб, таъмирланган. Кўчанинг 120 метр қисмидаги тош қопламаси канални тозалаш ҳисобига чиқарилган тупроқ билан қопланиб қолган.

Фуқаролар билан ўтказилган суҳбат давомида 10 кун муддатда кўчанинг тупроқ босиб қолган қисмида текислаш, тошлаш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилиши маълум қилинди ва туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига белгиланган муддатда ишларни тўлиқ амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

 

Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 57 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс