Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Жорий йил 9 ойлик якунларига кўра хизматлар соҳасида қарийб 120 фоиз ўсиш қайд этилди

Хизматлар соҳасини ривожлантириш ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.

Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган бозор ислоҳотлари жамиятни ривожлантиришнинг энг муҳим ижтимоий-иқтисодий вазифаларини ҳал қилишда хизмат кўрсатиш соҳасининг ролини оширишга катта таъсир кўрсатади. Хизматларнинг хилма-ҳиллиги аҳолининг катта қисмини ҳаёт сифатини ва фаровонлигини яхшилаш имконини беради.

Термиз туманида 2021-йил январ-сентябр ойларида хизматлар ишлаб чиқариш ҳажми 322,0 млрд. сўмни ташкил этди. Ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 119,6 фоизни ташкил этди. Шундан, энг юқори кўрсатгичлар савдо хизиматлари (126,2 млрд.), транспорт хизматлари (65,1 млрд.), молиявий хизматлар (41,0 млрд.) йўнлишларига тўғри келади.

 

Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 60 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс