Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Давлат раҳбари раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида шаҳарлар, туман марказлари ҳамда аҳоли яшаш пунктларида экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича берилган топшириққа асосан, ташкил этилган кўчат экиш жараёнлари Термиз туманида қизғин давом эттирилмоқда.
Термиз туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жами 92,7 минг туп кўчат экиш белгиланган ва ҳар бир маҳаллада режага мувофиқ кўчат экиш ишлари амалга оширилмоқда. Бугуннинг ўзида биргина “Янги ҳаёт” маҳалласида ташкилот, корхона, маҳалла фуқаролари ҳамда кўнгиллилар томонидан 300 дан ортиқ туп каталпа манзарали кўчатлари экилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024