Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ва Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда вилоятнинг Термиз шаҳри ва Термиз туманларида яшовчи, халқаро террорчилик гуруҳлар фаолиятини қўллаб-қувватлаб келган бир нечта шахсларнинг фаолиятига чек қўйилди.
Ушбу шахсларнинг аксарияти Термиз шаҳридаги бозорлардан бирида савдо фаолияти билан шуғулланиб, “Телеграм” мессенжерида виртуал гуруҳ ташкил қилган ҳолда, унда террорчилик ташкилотлари ғояларини тарғиб қилиб, ўзларининг Туркия, Сурия ва Миср давлатларидаги ғоядошларини молиявий томондан қўллаб-қувватлаш мақсадида, пластик карта расмийлаштирган ҳамда унда йиғилган пул маблағларини кўрсатилган ҳудудларга юбориш билан шуғулланиб келишган.
Қўлга олинганлар орасида келгусида Сурия ҳудудига бориб, жангарилар сафига қўшилишни режалаштирган фуқаролар ҳам мавжуд.
Гуруҳ аъзоларининг хонадонларида ўтказилган тинтув тергов ҳаракати жараёнида экстремистик ва террорчилик мазмунидаги ашёвий далиллар просессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Ҳозирда қўлга олинган шахсларга нисбатан О'збекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Манба: Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024