Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилояти бўлими томонидан “Термизий алломалар меъроси – бой маънавий хазинамиздир!” мавзусида мақолалар танлови эълон қилинган эди.
Куни кеча ушбу танловнинг Термиз туман босқичи бўлиб ўтди. Унда тумандаги умумтаълим мактабларида фаолият олиб бораётган маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ҳамда ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар иштирок этишди.
Тумандаги 1-сонли умумтаълим мактабида танлов якунига бағишланган тақдирлаш маросими бўлиуб ўтди. Тадбирда ғолиб бўлган иштирокчиларга совғалар тақдим этилди ва 1-ўринни қўлга киритган 18-сонли умумтаълим мактабининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Малика Мажидовага танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланма ва диплом топширилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024