Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида 2021-йил 3-чорак якунларига кўра корхоналар ва ташкилотлар фаолиятининг умумий тавсифи

Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, Термиз туманида 2021-йилнинг 1-октябр ҳолатига рўйхатга олинган юридик шахслар сони 2655 тани ташкил қилиб, шундан 2241 таси ёки 84,4 фоизи фаолият кўрсатмоқда.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми:

қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги 1110 та (41,8 фоизи);

савдо 473 та (17,8 фоизи);

саноат 303 та (11,4 фоизи);

қурилиш 249 та (9,4 фоизи);

яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 132 та (5,0 фоизи) соҳаларига тўғри келади.

Рўйхатга олинган корхоналар умумий сонининг 92,0 фоизи хусусий корхоналар, 4,6 фоизи давлат мулки шаклидаги корхоналар, 1,9 фоизи четел сармояси иштирокидаги корхоналар, 1,5 фоизи бошқа корхоналар улушига тўғри келди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 16 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс