Мамлакатимиз бўйлаб давом этаётган “Инфолиб Ўзбекистон-2021” 10-Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида куни кеча Термиз туман Ахборот-кутубхона марказида “QR-code” китоблар яратиш ва таблога жойлаштириш бўйича ходимлар ўртасида ўқув семинар ташкил этилди. Ўтказилган семинарда аҳолини электрон дарсликлардан янада унумли фойдаланишларини таъминлаш мақсадида QR кодли китоблар кутубхонаси шакллантирилди. QR кодли китоблар туман Ахборот-кутубхона марказининг асосий биноси файесига ва аҳоли гавжум жойларга ташкилотлар биносига жойлаштирилган.
Ҳозирги кунда ҳаётимизга жуда кўплаб қулайликлар, янги замонавий кўринишдаги лойиҳалар, янги-янги имкониятлар кириб келмоқда. Мамлакатимиз ёшларини китобга бўлган қизиқишларини янада ошириш, замонавий ахборот технологиялари ва дастурлардан унумли фойдаланиш мақсадида жойларда электрон китобларни QR коди орқали юклаб олиш тизими жорий этилди.
Фойдаланувчи телефонида кодни сканер қилиб, тақдим этилган ҳавола орқали телеграм базадан ўзига керакли адабиётнинг электрон нусхасини бир зумда топиши ва юклаб олиши мумкин бўлади. “Электрон - кутубхона” тўғрисида маълумот олиш учун талабалар, кенг аҳоли учун махсус кутубхона баннерлари тайёрланди. Ушбу кутубхона баннерларида адабиётлар ва дарсликларнинг номи ва уни онлайн базадан топиш имконини берувчи QR код жойлаштирилади. QR код орқали китобларни интернет ресурсларидан тез ва осон топиш имконияти пайдо бўлади.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024