Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, келажак авлодга табиий бойликларини бус-бутун етказиш, экологик муаммоларни бартараф этишга ҳисса қўшиш олдимизда турган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Президент раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида шаҳарлар, туман марказлари ҳамда аҳоли пунктларида экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича берилган топшириққа асосан Термиз туманида кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини кўзда тутувчи “Яшил макон” лойиҳаси доирасида ишлар давом этмоқда.
Бугун туманнинг марказий кўчаси ҳисобланган Ат-Термизий кўчаси бўйлаб дарахт экиш тадбири бўлиб ўтмоқда. Тадбир давомида бугуннинг ўзида мингдан ортиқ манзарали ва мевали кўчатлар экиш ишлари амалга оширилади.
Шунингдек, “Яшил макон” лойиҳасини амалга ошириш билан бир қаторда марказий кўчаларни ободонлаштириш, экилган дарахт кўчатларини сув билан таминлаш мақсадида суғориш тизимларини тортиш ишлари ҳам амалга оширилмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024