Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси: Тумандаги таълим муассасаларида ҳам дарахт экиш ишлари олиб борилмоқда

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида туманнинг барча ҳудудларида дарахт экиш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, куни-кеча тумандаги 36-сонли умумтаълим мактабида “Яхшидан боғ қолади” шиори остида дарахт экиш тадбирлари бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят халқ таълими бошқармаси, туман бўлими ҳамда 36-сонли умумтаълим мактаби раҳбар-ходимлари ва ўқитувчилар иштирок этди.

Тадбир давомида мактабнинг бўш ер майдонларига 40 туп арча, 30 туп бодом, 30 туп тут дарахти кўчатлари экилди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси туманнинг барча ҳудудларида ва муассасаларида давом этмоқда. Барчани лойиҳада фаол иштирок этишга, ўзи яшаб келаётган маҳалла ва кўчаларни яшил маконга айлантиришга хисса қўшишга чорлаб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Термиз туманида бир миллиондан ортиқ дарахт кўчатлари экиш режалаштирилган.

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 37 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс