Туман марказида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатларини экиш тадбирлари давом эттирилмоқда. Уй-жойлар атрофларидаги, йўл ёқалари ва бошқа бўш ер майдонларида манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтказилди.
Тадбирда аҳоли вакиллари, фаоллар, туман Ободонлаштириш бошқармаси вакиллари ҳамда кўнгиллилар иштирок этишмоқда. Дарахт кўчатларини экиш ишларига туман Ободонлаштириш бошқармасидан етарли техникалар ажратилган бўлиб, кўчатларни етказиб бериш ва сувлаш ишлари кетма-кет амалга оширилмоқда.
Экилган ҳар бир кўчат туман ишчи гуруҳи томонидан ҳисобга олиниб, парваришлаш учун масъуллар бириктирилди. Шунингдек, комплекс равишда ўтказилган дарахт кўчатлари ва ландшафт майдонларини сув билан таъминлаш учун суғориш тизимларини ўрнатиш ишлари параллел равишда олиб борилмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024